loader

«САҲИҲИ МУСЛИМ»

Атоқли муҳаддис Абул Ҳусайн Муслим ибн Ҳажжож ал-Қушайрий ан-Найсобурий тузган саҳиҳ ҳадислар тўпламининг номи. Олти ишончли ҳадис тўпламининг «Саҳиҳи Бухорий»дан кейинги иккинчиси. Имом Муслим 300 минг ҳадисни тўплаб, шундан 12 мингини ушбу китобга киритган. Уни тўплашга муҳаддис ўн беш йиллик умрини бағишлаган. Имомнинг ўзлари: «Мабодо Ер юзи одамлари икки йил ҳадис ёзсалар ҳам менинг ушбу китобимдаги ҳадислардан ошириб ёза олмаган бўлардилар», деганлар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР