loader

САҲИҲ ҲАДИС

Луғатда «ишончли, ҳақиқий ҳадис» маъноларини англатади. Уламолар истилоҳида эса зеҳни ўткир, одил кишилар нақл қилиб, санади бошидан то охиригача бир-бирига муттасил ёпишиб келган, ўзидан ишончли ривоятга зидлиги ва иллати топилмаган ҳадис «саҳиҳ ҳадис» дейилади. Ҳадисларнинг ишонарлилиги ва иллатсизлиги борасида энг юқори даража саналади. Ҳадис саҳиҳ бўлиши учун қуйидаги беш шарт бўлиши зарур: «Иттисолус-санад» + санаднинг бир-бирига муттасил ёпишиб келиши, «адолатур-рувот» + ровийнинг адолатли бўлиши, «забтур-рувот» + ровийнинг зобитли бўлиши, «адамул иллат» + ҳадиснинг иллатли бўлмаслиги, «адамуш-шузуз» + у шозз ҳадис бўлмаслиги. Ҳадис, усул, фиқҳ уламолари ижмоъига кўра саҳиҳ ҳадисга амал қилиш вожиб, у шариат ҳужжатларидан биридир.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР