loader

САҲЛ ибн АБДУЛЛОҲ ТУСТАРИЙ

Абу Муҳаммад Саҳл ибн Абдуллоҳ ат-Тустарий, замонасининг машҳур зоҳиди, мутакаллими ва илк тасаввуф шайхларидан. Ҳижрий 203 (милодий 818) йилда Тустарда туғилган. Маккада Зуннуни Мисрий билан кўришиб, ундан таълим олган. Нафс, кибру ҳаво мавзуларини тадқиқ қилган, таваккул ва валийликка доир ўткир қарашлари бор. Умри охирида Басрада яшаб мударрислик қилган. Ўнга яқин асар ёзгани маълум, аммо булардан «Тафсирул Қуръанил-азийм» номли тафсиригина бизгача етиб келган. Ҳижрий 283 (милодий 896) йилда Басрада вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР