loader

САҲЛ ибн ҲУНАЙФ

Абу Саид Саҳл ибн Ҳунайф ибн Ваҳб ал-Авсий ал-Ансорий (р.а.)    , биринчилардан бўлиб Исломга кирган саҳобийлардан. Бадр ғазотида иштирок этганлар. Уҳуд ғазоти куни берилган  топшириқни бажарганлар. Қолган барча ғазотларда қатнашганлар. Ҳазрати Али билан исломий биродар бўлганлар. Ислом йўлида барча қийинчиликларга чидашга Расулуллоҳга (с.а.в.) байъат берганлар. Ҳазрати Али Мадинадан Басрага кўчганларида ўринларига Мадинада бошлиқ бўлиб қолганлар. Сиффин жангида Ҳазрати Алига сафдош бўлдилар. Бирмунча вақт Форс шаҳарларида волийлик қилганлар. Расули акрамдан 40 та ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 38 (милодий 659) йилда Куфада вафот этганлар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР