loader

СИДДИҚ ҲАСАНХОН

Али ибн Ҳасан ибн Али Лутфуллоҳ Ҳусайний ал-Бухорий ал-Қиннавжий, Мовароуннаҳрнинг таниқли олимларидан. Ҳижрий 1248 (милодий 1833) йилда туғилган. Ҳаётлигидаёқ илмий доираларда етук олим сифатида тан олинган. Ҳадис илми бўйича кўплаб асарлар ёзган, илмий манбаларда унинг элликдан зиёд китоб таълиф этгани қайд қилинган. Булардан энг қамровли ва салмоқлиси Имом Бухорий «Саҳиҳ»ига шарҳ сифатида ёзилган «Авнул Борий ғи ҳалли адиллатил Бухорий» (Бухорий келтирган далилларни очишда Аллоҳнинг ёрдами) асаридир. Ҳижрий 1307 (милодий 1890) йили вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР