loader

СИДРАТУЛ-МУНТАҲО

Луғатда «тугаш дарахти» деган маънони билдиради. Қуръони каримда зикр этилишича, Пайғамбар алайҳиссаломнинг Меърож кечасида Жаброил алайҳиссаломни кўрган жойларидаги дарахт номи. Мазкур дарахтнинг бундай номланишига сабаб шуки, осмондаги фаришталар фақат ўша дарахт олдигача бора олишар экан, ундан нарига ўта олишмас экан. Ундан нарида нима борлигини эса Аллоҳ таолодан ўзга ҳеч ким билмайди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР