loader

СИЙРАТ

Луғатда «ҳаёт йўли, ҳасби ҳол» маъноларида келади. Истилоҳда Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳаёт йўллари, ҳасби ҳолларини баён этишга бағишлаб Исломнинг илк даврларида тасниф этилган тарихий асарларнинг умумий номи «сийрат» дейилади. Булардан бизгача Воқидийнинг «Китаб ул-мағозий», Ибн Исҳоқ ва Ибн Ҳишомнинг «Сийрат ур-Расулуллоҳ» асарлари етиб келган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР