loader

СИКХИЙЛИК

Ўн бешинчи асрда Ҳиндистонда Кабир исмли сўфий одам ҳаракати билан пайдо бўлган диний фирқа номи. Кабир Ислом дини ва ҳиндукийликни қўшиб янги дин ижод қилишга уринган. Шиори «Ҳинду ҳам эмас, мусулмон ҳам эмас» бўлган. Бу диёнатнинг биринчи  назариётчиси Нонок исмли шахс бўлиб, у Муаллим деб аталган. Сикхийлар ягона илоҳга эътиқод қилишади, аммо Исломнинг бошқа таълимотларига куфр келтиришган. Ўликларини кўммай куйдиришади. Биринчи Муаллим Нонокнинг руҳи ундан кейинги Муаллимга кўчиб ўтишига ва шу тариқа давом этаверишига эътиқод қилишади. Сикхийлар Ҳиндистоннинг Панжоб вилоятида яшашади, муқаддас жойлари Амристор шаҳридадир.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР