loader

СИЛАИ РАҲМ

Яқинлар ҳолидан хабар олиш, муҳтожларга ёрдам бериш, қариндошлар билан кўришиб-суҳбатлашиб туриш, уларга ёрдам кўрсатиш ва совға-салом улашиш «силаи раҳм» дейилади. Яқиндаги қариндошни бориб зиёрат қилиш, узоқдагиси мактуб ёзиш ёки телефон қилиб сўзлашиш силаи раҳмдир. «Силаи раҳм умрни узайтиради», деган ҳадиси шариф бор. Силаи раҳмнинг акси раҳм-марҳамат ришталарини узмоқдир. Бу ҳолат исломий бурч-вазифаларга зид келади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР