loader

СИРОЖИДДИН ЎШИЙ

Абу Муҳаммад Сирожиддин Али ибн Усмон ибн Муҳаммад ибн Сулаймон ал-Ўший ал-Фарғоний ал-Ҳанафий, Мовароуннаҳрнинг атоқли муҳаддис, фақиҳ, мутакаллим олимларидан. Унинг «Фатавои Сирожийя» асари ҳанафий мазҳаби фиқҳига доир энг нодир фатво китобларидан бири сифатида Ислом оламида машҳур. Бундан ташқари олимнинг «Ғурар ал-ахбор ва дурар ал-ашъор», фиқҳга оид «Жавоҳир ал-аҳком», «Мухталиф ар-риоя», ақоидга оид «Бадъ ул-амолий» каби асарлари бор. Ҳижрий 569 (милодий 1173) йилда Ўшда вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР