loader

СИФФИЙН


Сурия (Шом) нинг шимолида, Фурот дарёси ўнг соҳилидаги бир мавзенинг номи. Бу ерда ҳижрий 36 (милодий 656) йили Ислом душманларининг фитнаси туфайли халифа Али ибн Абу Толиб билан Шом волийи Муовия қўшинлари ўртасида қаттиқ жанг бўлган ва унда ҳар икки томондан етмиш минг мусулмоннинг қони тўкилган. Тўқнашувга Ҳазрати Усмоннинг қатл этилиши сабаб қилиб кўрсатилган. Жангда Муовиянинг қўли баланд ҳолда сулҳга келиниб, муҳораба тўхтатилди. Ана шу жангдан сўнг халифалик Муовия қўлига ўтди ва у умавийлар салтанатига асос солди. Ҳазрати Али тарафдорларидан бир гуруҳи у зотни ғалабани бой беришда айблаб, қўшинни тарк этди ва хорижийлар ҳаракатини бошлаб берди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР