loader

«СОД»

Қуръони каримнинг ўттиз саккизинчи сураси номи, маккий суралардан, 88 оятли, маъносини ёлғиз Аллоҳ таоло биладиган «сод» ҳарфи билан бошлангани учун «Сод сураси» деб аталади. Сурада мушрикларнинг Муҳаммад алайҳиссалом даъватларига қайсарликлари, у зотга таскин-тасалли бўлиши учун аввалда ўтган айрим пайғамбарлар ҳаёти ва уларга ҳам кофирлар етказган озор-азиятлар лавҳаси келтирилади. Бу сурада ҳам Аллоҳ таоло мўминлар учун тайёрлаб қўйган гўзал оқибат + жаннат ва динсиз кофирлар учун ҳозирлаган дўзах ҳақида бир неча оятлар бор.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР