loader

СОДИҚ ХАБАР

Луғатда «ишончли, тўғри хабар» деган маънони англатади. Ислом ақидасида нақл қилинадиган хабарнинг тўғри, ишонарли бўлиши талаб этилади ва буни ақида олимлари «содиқ хабар» дейишади. «Ақоиди Насафия»га кўра, содиқ хабар икки хил бўлади: биринчиси + ёлғонга келишиб олишлари тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги одамлар тилида собит бўлган хабар (Бу эса зарурий илмни вожиб қилади. Бунга ўтган замонларда ва олис юртларда ўтган подшоҳлар ҳақидаги илм киради). Иккинчиси + пайғамбарнинг мўъжиза билан қўлланган хабари (Бу ўз навбатида далилли илмни вожиб қилади). Мусулмонлар ўзларига етиб келган ҳар бир хабарнинг содиқ бўлишини текшириб кўриш учун инсоният тарихида мисли кўрилмаган дақиқ қоидаларни ишлаб чиқиб, уларга оғишмай амал қилишади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР