loader

СОЛИҲ АЛАЙҲИССАЛОМ

Аллоҳ таоло томнидан Самуд қавмига юборилган пайғамбарнинг номи. Бу қавм Шом билан Ҳижоз ўртасидаги Ҳижр деган жойда яшаган. Улар улкан тоғларни йўниб-тешиб ғоят баланд уйлар қуришган. Аммо Аллоҳга ширк келтириб, бутларга сиғинишган. Солиҳ алайҳиссалом залолатдаги ана шу қавмни ягона Аллоҳга ибодат қилишга даъват этдилар. Қавм эса пайғамбарини эрмак қилиб, «ана шу тоғ этагидан бир урғочи туя чиқарсанг, сенга ишонамиз», деди. Аммо шунда ҳам иймон келтирмади, бунинг устига огоҳлантиришларга қарамай ўша туяни сўйиб юборди, Аллоҳнинг азобларига ишонмади. Уч кундан кейин даҳшатли бир овоз эшитилиб, кофир қавмнинг бари турган жойида ҳалок бўлди. Бу овоздан фақат иймон келтирганларгина омон қолди. Солиҳ алайҳиссалом уларни ўзи билан Маккага тарафга олиб кетди. Қуръони каримда Солиҳ алайҳиссалом ҳақида бир қанча ояти каримада хабар берилган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР