loader

СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ

Луғатда «Узотга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин» деган маънони билдиради. Истилоҳда Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом номлари зикр қилинганида айтилиши зарур бўлган дуо. Расулуллоҳга (с.а.в.) саловот ва салом йўллаш Қуръон ва ҳадис билан собит бўлган: «Албатта Аллоҳ ҳам, Унинг фаришталари ҳам Пайғамбарга дуою саловотлар айтурлар. Эй мўминлар, сизлар ҳам у зотга саловот ва салом айтинглар» (Аҳзоб, 56). Аллоҳнинг саловоти +раҳмат, фаришталарнинг саловоти + истиғфор. Аллоҳ таолонинг саловоти Унинг фаришталар ҳузурида пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга айтган мақтови, фришталарнинг саловоти эса дуодир.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР