loader

СОМОНИЙЛАР

Милодий 875-999 йиллар орасида Мовароуннаҳрда ҳукмронлик қилган сулола бошқарган давлат номи. Пойтахти Бухоро бўлган. Мовароуннаҳр, Хуросон, Эроннинг бир қисми, Хоразм, Сейистон, Журжон ва Табаристон шу давлатга бўйсунган. 962 йили сомонийлар лашкарбошиси Алптегин Ғазнада ғазнавийлар давлатини ташкил қилган. Назир Иккинчи (913-943 йиллар)  даврида улар ўз ерларини кенгайтириб, бутун шарқий халифаликка ва  шарқий Ироққа ҳам ҳукмронлигини ёйдилар. Сомонийлар форс тилини рағбатлантириб, санъат ва  фанга ҳомийлик қилишарди. Улар ҳукмронлиги даврида уч даҳо - файласуф, илми ҳикмат ва риёзиёт  олими Абу Али ибн Сино, файласуф ар-Розий ва буюк форс шоири Фирдавсий яшаб ўтди. Сомонийлар форсий тилини узоқ муддат давомида такомиллаштира бориб, арабларнинг мумтоз асарларини шу тилга ўгирдилар. Сомонийлар даврида илм-фан, ҳунармандчилик, савдо-сотиқ гуллаб-яшнаган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР