loader

СОҒОНИЙ

Розиюддин Ҳасан ибн Муҳаммад ас-Соғоний, таниқли фақиҳ, муҳаддис, луғатшунос. Ҳижрий 577 йили Лаҳорда туғилган, Ғазнада вояга етган. Кўп йиллар Бағдод, Ҳиндистон, Яманда яшаган. Ҳадисга доир «Шарҳи Саҳиҳи Бухорий» (мухтасар), «Мибоҳ уд-дужо», «Машорикул анворий набавиййа мин сиҳоҳил ахборил-Мустафавийя» каби асарлари бор. Луғатда доир саккиз жилд асар ёзган. Мавзуъ ҳадислар ҳақида иккита рисоласи ҳам бор. Ҳижрий 650 йили Бағдодда вафот этган, васиятига кўра Маккада дафн этилган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР