loader

СУБАЗМУНИЙ

Имом, ҳофиз Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Яъқуб ибн Ҳорис ибн Халил ас-Субазмуний ал-Ҳорисий ал-Калобозий, Мовроуннаҳрнинг таниқли фақиҳларидан. Ҳижрий 258 (милодий 872) йилда Бухоро яқинидаги Субазмун қишлоғида туғилган. Ҳанафий мазҳабининг йирик фақиҳи, муҳаддис, тилшунос олим, салоҳиятли донишманд бўлиб етишган. Сомонийлар амири Исмоил ибн Аҳмад саройида фақиҳлик қилган. Илм талабида Хуросон, Ироқ, Эрон, Ҳижоз ва бошқа ўлкаларга саёҳат қилган. Бухоро фақиҳларининг кўпига устозлик қилган. Фиқҳга доир учта асари бор, «Кашфул осор фи маноқиби Абу Ҳанифа» асари машҳур. Ҳижрий 340 (милодий 952) йили вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР