loader

СУВЛАР

Ислом поклик, озодалик динидир. Шунинг учун мусулмонлар тозаланиб-покланадиган сувларнинг ҳам тоза-пок бўлишига эътибор берилади. Таҳорат учун ишлатиладиган сув шариат нуқтаи назаридан уч хил бўлади: 1. Тоҳир ва таҳур (тоза ва тоза қилувчи). Табиий ҳоли ўзгармаган ва бирор нарса қўшилмаган дарё, денгиз, кўл, ариқ, осмон ва қудуқ сувлари киради. Бу сувларга улар миқдоридан кўп тоза нарса аралашса ёки оз бўлса-да қўшилиши билан номи ўзгарса (масалан чой, қаҳва, шўрва), таҳурлик сифати йўқолади. 2. Тоҳир, лекин таҳур эмас. Бунга оби мустаъмал, яъни ишлатилган сув киради. Таҳоратга ишлатилган сув оби мустаъмал бўлиб, ўзи тоза бўлса-да қайта ишлатишга яроқсиздир. 3. Ҳаром сувлар. 10Х10 зироъ ҳажмдан кам миқдордаги идиш ёки ҳавзалардаги сувга нажас тушиши билан ҳаром бўлади. Бундан катта ҳажмдаги идиш ё ҳавзадаги сувга, оқин сувларга ҳам нажас тушиб, унинг уч сифати + таъми, ҳиди, рангидан бирини ўзгартирса, бу сувлар ҳаром, ишлатишга яроқсиздир. Таҳорат ва ғусл учун фақат тоҳир ва таҳур бўлган сувгина яроқлидир.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР