loader

СУЛАЙМОН АЛАЙҲИССАЛОМ

Довуд алайҳиссаломнинг ўғли, отасидан сўнг унга ҳам пайғамбарлик келган. У ҳам пайғамбар, ҳам ҳукмдор эди. Отаси бошлаган Байтул Муқаддас қурилишини тугатди, халқни Ҳақ йўлга чақирди. Сулаймон алайҳиссаломга Аллоҳ таоло томонидан улуғ ҳикмат ва мўъжизалар берилди. Унга шамоллар бўйсундириб қўйилди, махлуқот илми ва тилидан воқиф бўлди, у қушлар,  чумолилар тилини биларди. У ҳатто жинлар устидан ҳам ҳукмронлик қиларди, жинларга катта тошларни кўтартириб Қуддус ибодатхонасини қурдирган. Сулаймон алайҳиссалом отасига нозил бўлган Забурни ўқир, халқни фақат Аллоҳга бўйсунишга даъват қиларди. Отаси васиятига биноан Ақсо масжидини қурган. Бир қанча мамлакатларни забт этиб жаҳонгир бўлган. Тарихда машҳур Сабаъ маликасига мактуб юбориб, уни ва қавмини Ҳақ динга чақирган. Сулаймон алайҳиссалом қирқ йил ҳукм сурди. Милоддан аввалги 969 йили 60 ёшида вафот этди. Қуръони каримда унинг хусусида бир неча ояти карималар бор

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР