loader

СУЛТОН ҚАЛАВУН

Милодий 1279-1290 йилларда ҳукмронлик қилган Ислом ҳукмдори номи. Байбарсдан кейин тожу тахт Султон Сайфуддин Қалавунга ўтди. Салибчилар учун султон Байбарсдан ҳам даҳшатлироқ душман бўлиб чиққан Султон Қалавун бутун ҳаёти давомида франкларга қарши самарали жанг олиб бориб,  бирин-кетин Овруподаги бошқа мамлакатларни ҳам қўлга киритди. 1285 йилда Марқоҳ шаҳрига асос солган насроний князларнинг раҳбари (Авлиё Жон) қўлидан шаҳарни тортиб  олди. Сўнгра биринчи салиб юриши пайтида тулузалик граф Раймонд томонидан забт этилган Триполи шаҳрига ҳужум қилиб, уни 1289 йили босиб олди. У салибчиларга қарши тадбирларида шу даражада музаффар эдики, ҳатто Малик Мансур (Ғолиб ҳокими мутлақ) шаҳаншоҳ номи билан шуҳрат қозонди. Байбарсга ўхшаб мўғулларга қарши ҳам муваффақиятли кураш олиб борди. Ҳалокухоннинг насронийлар  иттифоқига қўшилиб, унинг Рим Папаси ва Овруподаги бошқа подшоҳлар билан хат ёзишиб турадиган ўғли Абаға ўз иттифоқчилари талабига биноан Султон Қалавуннинг ошиб бораётган куч-қудрати ва шон-шуҳратига  қарши боришга розилик берди. Қалавун уни 1280 йили  Ҳимс атрофида мағлубиятга учратганидан кейин мамлуклар номи овруполиклар ва мўғулларга қўрқув соладиган бўлиб қолди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР