loader

СУМОМА ибн УСОЛ

Сумома ибн Усол ал-Ҳанафий (р.а.), саҳобалардан. Жоҳилият даврида бутун араб саҳросида таниқли шахс бўлганлар, Бани Ҳанифа қавмининг эътиборли саййидларидан, Ямома диёрининг раҳбарларидан бири эдилар. Ҳатто Расулуллоҳни ўлдиришни режалаган, бир неча саҳобийни қатл қилган эдилар. Масжидун-набийда, Расулуллоҳ ҳузурларида иймонга келганлар. Макка мушрикларини иқтисодий қамал қилиб, шаҳарга Ямомадан ғалла юбортирмай қўйганлар. Умр бўйи Аллоҳ ва Унинг Расулига содиқлик билан Исломнинг Ер юзида олий бўлиши учун хизмат қилдилар. Мусайламатул Каззоб бошлиқ диндан қайтган муртадларга қарши курашганлар ва шу йили вафот этганлар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР