loader

«СУНАНИ НАСАИЙ»

Олти ишончли ҳадис тўпламларидан бирининг номи. Муаллифи + Абу Абдураҳмон ал-Хуросоний ан-Насаийдир. У дастлаб «Ас-сунан ал-кубро» (ҳадисларнинг катта тўплами) ни ёзган. Кейин Рамла амири илтимосига кўра уни ихчам ҳолга келтириб, «Ас-сунан ас-суғро» (кичик тўплам) тузган. Бу асар «Ал-мужтаба» (танланган ҳадислар) деб ҳам юритилади. Уламолар фикрича тўпламда заиф ҳадислар ҳам бор. «Сунани Насаий»га Жалолиддин Суютий, Ас-Синдий каби олимлар шарҳ ёзишган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР