loader

«СУНАНИ ТЕРМИЗИЙ»

Олти ишончли ҳадис тўпламларидан бирининг номи. «Ал-жомиъ ас-саҳиҳ», «Ал-жомиъ ал-кабир», «Саҳиҳи Термизий» деб ҳам юритилади. Машҳур муҳаддис Имом Абу Исо ат-Термизий таълиф этган. Имом Термизий йигирма йил давомида кўплаб ўлкаларни кезиб, минглаб ҳадис тўплаган ва уларни устози Имом Бухорий маслаҳатига кўра ушбу олти жилдли «Сунан» китобига киритган. Бу тўплам тартиби ихчамлиги, такрори озлиги билан бошқаларидан ажраб туради. Унда фиқҳий масалалар бўйича турли фақиҳларнинг фикр-қарашлари келтирилади, ҳар бобда ровийларнинг исмлари санаб ўтилади, ҳар бир ҳадиснинг ишонарлилик ва заифлик даражаси аниқлаб кўрсатилади. «Сунани Термизий» ўзбекча таржимасининг биринчи жилди 199 йили нашрдан чиққан.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР