loader

СУНЪАТУЛЛОҲ БЕКБЎЛАТ

Сунъатуллоҳ Неъматуллоҳ ўғли Бекбўлат, атоқли татар-турк маърифатпарвар олими ва мударриси. 1885 йили Уфада туғилган. Уфадаги «Ҳусайния» мадрасасида, Қоҳирадаги «Ал-Азҳар» дорилфунунида таҳсил олган. Уфа, Ўрта Осиё ўлкалари, Қозонда мударрислик қилган, илмий-ижодий фаолият олиб борган. Унинг «Шарқ тарихи», «Тўрт халифа», Ҳазрати Муҳаммад», «Мабдаъи сарф», «Мабдаи наҳв» каби асар ва дарсликлари машҳур. 1954 йили Қозонда вафот этган.
СУР. Луғатда ҳайвон шохи шаклидаги сурнай шу ном билан аталади. Қиёмат куни фаришта Исрофил алайҳиссалом Аллоҳ таоло амри ила икки марта сур чалади. Биринчисида Ер юзасидаги барча тирик жон ўлади. Иккинчисида эса Одам алайҳиссаломдан тортиб то қиёмат кунигача ўтганларнинг ҳаммаси тирилтирилади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР