loader

СУРОҚА ибн МОЛИК

Абу Суфён Суроқа ибн Молик ибн Жаъсам ал-Киноний (р.а.), машҳур саҳобийлардан. Исломга кирмасдан олдин Расулуллоҳ (с.а.в.) Мадинага ҳижрат қилаётганларида у зотни таъқиб қилиб қувлаганлар. Бироқ Аллоҳнинг иродаси билан отлари қумга тиқилиб юролмай қолган, ўзлари отдан йиқилганлар. Шу воқеадан кейин Ислом билан шарафланганлар. Кўплаб муҳорабаларда, хусусан Абу Жаҳлни маҳв этишда жонбозлик кўрсатганлар. Пайғамбаримиздан 19 та ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 24 (милодий 645) йилда, Ҳазрати Усмон халифаликлари даврида вафот этганлар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР