loader

СУҲАЙБ РУМИЙ

Суҳайб ибн Синон ибн Молик ар-Румий (р.а.), румлик саҳобийлардан. Оталари Ироқдаги Мавсул шаҳрининг ҳокими эди. Шаҳарга ҳужум қилган Рум аскарларига асир тушган Суҳайбнинг болалиги Румда кечган. Кейин Маккада қул қилиб сотилди. Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларида Аммор ибн Ёсир билан бирга Исломга кирганлар. Расулуллоҳ билан ҳамиша бирга бўлишга интилдилар, кўпгина ғазотларда у зотнинг ёнларида турдилар, барча мол-мулкларини ташлаб, Мадинага ҳижрат қилдилар. Аллоҳ таоло бу киши ҳақларида оят нозил қилган (Бақара, 207). Ҳазрати Усмон халифаликлари даврида Мадинада вафот этдилар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР