loader

СУҲАЙЛ ибн АМР

Суҳайл ибн Амр ибн Абдушшамс, кунялари Абу Язид (р.а.), саҳобийлардан. Бадр куни мусулмонлар томонидан асирга олиниб, кейин товон эвазига озод этилган. Ҳудайбийя куни қурайшликлар томонидан сулҳ учун вакил қилинган шахс Суҳайл эдилар. Фатҳ кунигача ўз динларида қолдилар. Ўғиллари Абдуллоҳ аввалги муҳожирлардан эди. Бадрда иштирок этган. У Макка фатҳи куни Расулуллоҳдан (с.а.в.) омонлик сўраганида у зот омонлик берганлар. Суҳайл Ҳунайнга мушрик ҳолатида Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бирга чиқди ва Жиъронада Исломга кирди. Шомга соқчи сифатида бориб, Авомис вабоси туфайли ҳижрий 18 йили вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР