loader

СЎФИ ОЛЛОҲЁР

Сўфи Оллоҳёр (Оллоёр), Мовароуннаҳрнинг машҳур тасаввуф шоири. Милодий 1620 (ёки 1644) йилда Самарқанд яқинидаги Минглар қишлоғида туғилган. Ўн ёшида Бухоро мадрасасида таҳсил бошлаган. Бирмунча вақт ҳукмдор Абдулазиз саройида божгир вазифасида ишлаган. Кейин амалдан кетиб, шайх Ҳабибуллоҳ ҳузурига борган ва қолган ҳаётини пири муршид хизматига бағишлаган. Етук олим ва тасаввуф шоири бўлиб етишган. Унинг «Маслак ул-муттақийн», «Сабот ул-ожизин», «Мурод ул-орифийн», «Сирож ул-ожизин», «Маҳзан ул-мутоин» каби йирик асарлари тасаввуфнинг ноёб дурдоналари сифатида ҳозиргача машҳур бўлиб келган ва мадрасаларда ўқитилган. Милодий 1721 йилда вафот этган, қабри Сурхондарёнинг Денов туманида.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР