loader

ТАБАРИЙ, АБУ ЖАЪФАР

Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Жарир ибн Язид ибн Касир ат-Табарий, ҳижрий учинчи асрнинг энг мумтоз сиймоларидан. Ҳижрий 224 (милодий 850/51) йилда Табаристоннинг Амул шаҳрида туғилган. Шом, Ироқ, Мисрга сафар қилиб, буюк шахслардан таълим олган ҳамда тенгсиз салоҳият соҳиби, улуғ муфассир, муаррих бўлиб етишган. Муҳаддислик даражаси Имом Термизий ва Насаийларга тенглашади. Жаририя мазҳаби асосчиси, улуғ мужтаҳид олим, унинг мазҳаби Бағдодда пайдо бўлиб, бир асрдан ошиқроқ давом этган. Ирфон, фазилат, зуҳду тақвода Бағдодда машҳур бўлган. Қирқ йил мобайнида ҳар куни муттасил қирқ саҳифадан асар ёзган. Ўттиз жилдли «Жомеъ ул-баён фи тафсирил-Қуръан», «Тарих ул-умам вал-мулк» (Тарихи Табарий номи ила машҳур), «Ихтилоф ул-фуқаҳо», «Тазҳиб ул-осор» каби мўътабар асарлари бор. Ҳофиз Заҳабий: «Табарий тафсирига тенг бир тафсир таълиф этилмаган», деган. Ҳижрий 310 йилда вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР