loader

ТАБАРОНИЙ

Абулқосим Сулаймон ибн Аҳмад ибн Айюб ибн Мутайр ат-Табароний, машҳур муҳаддислардан. Ҳижрий 260 (милодий 873) йилда Шомнинг Табария ўлкасида туғилган. Мингдан ортиқ ҳадис тўплаган, ҳадис йиғиш учун Яман, Миср ва бошқа Ислом ўлкаларига сафар қилган. «Мўъжами кабир», «Мўъжами авсат», «Мўъжами сағир» каби мўътабар ҳадис китоблари бор. Ҳижрий 360 (милодий 973) йилда Исфахонда вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР