loader

ТАВАККУЛ

Луғатда «вакил, суяниш» маъноларида келади. Истилоҳда бирор ишни қилишда Аллоҳ таолога суяниш, Уни вакил қилиш, кучи етмайдиган нарсаларни батамом Унга ҳавола этиш «таваккул», яъни таваккал дейилади. Уламолар таърифича, таваккул дунё ва охират ишларидан фойдани жалб қилиш ва зарарни даф этишда қалбнинг Аллоҳ таолога сидқидилдан эътимод қилишидир. Аллоҳга таваккал қилмаслик катта камчилик ҳисобланади. Ким таваккулга тил теккизса, батаҳқиқ иймонга тил теккизган бўлади. Таваккул тасаввуфдаги юксак мақомлардан бири ҳамдир. Таваккул соҳиблари «мутаваккил» ёки «аҳли таваккул» дейилади. Таваккул ҳақида Қуръони каримда бир неча оят ҳамда ҳадиси шарифлар бор.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР