loader

ТАВБА

Луғатда «қайтиш» маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда эса динимиз ман этган нарсалардан қайтиб, буюрган амалларини адо этиш, қилган гуноҳларидан надомат чекиб афсусланиш «тавба» дейилади. Тавба Қуръони карим ва Суннати набавиййа билан собит бўлган. Гуноҳни тамоман тарк этиш, унга истиғфор айтиш, гуноҳга бошқа қайтмасликка жазм қилиш тавбанинг шартларидандир. Тавба билан банданинг гуноҳи мағфират қилинади. Тавба ҳар қандай шароитда ҳам, ҳеч бир истисносиз вожиб, тавбага шошилиш ҳам вожиб. Расулуллоҳдан (с.а.в.) ривоят қилинган ҳадисда: «Тавба қилувчи киши Аллоҳнинг суйган бандасидир, у гуноҳдан тавба қилар экан, гўё гуноҳсиз киши кабидир», дейилган (Ибн Можа ривояти). Тавбанинг яна: «гуноҳларни дарҳол тарк этмоқ», «келажакда гуноҳни такрорламасликка азм қилиш», «ўтган хатоларни ўнгламоқ» деган маънолари ҳам бор.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР