loader

ТАВБА

Қуръони каримнинг тўққизинчи сураси номи, Мадинда нозил бўлган, 129 оятдан иборат. Сурада Ислом шариатининг кўпгина ҳукм ва қоидалари, Исломнинг мушриклар ва Аҳли китобларга қандай муносабатда бўлиш лозимлиги ҳақидаги қатъий ҳукмлари, Пайғамбар алайҳиссалом ғазотга даъват қилганларидаги кишилар руҳияти қамраб олинган. Бу сура Китобдаги 114 сура ичида «Бисмиллоҳ»сиз бўлгани билан ажралиб туради. Унинг охирида Аллоҳ мўминларнинг тавбаларини қабул этиши эълон қилингани учун ҳам сура шундай ном олган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР