loader

ТАВОФ

Луғатда «айланиб чиқиш, кезиш” деган маъноларни билдиради. Истилоҳда Масжид ул-Ҳаромдаги Каъбатуллоҳни ҳаж ёки умра мақсадида етти марта айланиб зиёрат қилмоқ «тавоф» дейилади. Тавоф “Ҳажар ул-асвад» (Қора тош)дан бошланади ва Каъба тавоф қилувчининг чап томонида қолади. Тавофнинг аввалги учтасида майда қадам ташлаб, елкаларни қимирлатиб тез юрилади, қолган тўрттаси оддий юрган ҳолда адо этилади. Аёллар ҳаммасини югурмай, оҳиста юриб бажарадилар. Тавофнинг уч тури бор: 1. Қудум тавофи + маккалик бўлмаган ҳожилар учун суннат. 2. Зиёрат тавофи. Бу ҳажнинг асосий шартларидан бўлиб, қурбон ҳайитининг уч куни ичида бажарилиши шарт. 3. Садар (видо тавофи) + ҳаж амаллари тугагач, маккалик бўлмаган барча ҳожиларга вожиб.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР