loader

ТАВРОТ

Иброний тилида «таълим, шариат» маъноларини билдиради. Аллоҳ таоло томонидан пайғамбар Мусо алайҳиссаломга нозил қилинган китобнинг номи. Уни «Тора» (қонун) ҳам дейишади. Оғзаки шаклда милоддан аввалги Х1У-ХУ1 асрларда шаклланган, бешинчи асрда Фаластинда китобат қилинган. Аллоҳ таоло: «Биз Тавротни нозил қилдик. Унда ҳидоят ва нур бор» (Моида, 44), дейди. Таврот ўз эргашувчиларига ақида, ибодат, ахлоқ-одоб, кишилар ҳаётини бошқариб турувчи ҳукм-таълимотлар манбаи бўлган. Аммо ана шу илоҳий дастур йўқолган, қаердалигини ҳеч ким билмайди. Ҳозир яҳудийлар қўлидаги китоб «Эски аҳд» деб номланади, у 99 та сифрдан, уч қисмдан: Таврот, Анбиё ва Китобдан иборат. Таврот Мусо алайҳиссаломнинг беш китоби: Таквин, Хуруж, Ловюун, Адад ва Тасниялардир. Аллоҳ таоло бу илоҳий калом яҳудийлар томонидан бузилганини хабар қилади (Бақара, 75). Буни бошқа дин вакиллари ҳам, замон фани ҳам тан олган. Мўмин-мусулмонлар Аллоҳ таоло нозил қилган Тавротга иймон келтиришади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР