loader

ТАЖАЛЛИ

Луғатда «жилоланиш, кўриниш, намоён бўлиш, партавланиш» маъноларини билдиради. Илоҳий қудратнинг ёки нурнинг кўриниши, Жаноби Ҳақ лутфига муяссар бўлиш, ғайбдан келадиган ва қалбда намоён бўладиган илоҳий нур ва сирлар «тажалли» дейилади. Тажалли тўрт хилдир: зотий тажалли, сифат тажаллиси, исм тажаллиси, феъл тажаллиси. Шунга кўра Аллоҳ таоло ҳар лаҳза, ҳар ерда турли мартабаларда тажалли, яъни Ўзини намоён этади. Ваҳдати вужуд аҳли наздида умумий ва раҳмоний ҳамда хос ва раҳимий тажалли мавжуд.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР