loader

ТАМИМИЙ

Абу Яъло Абдулмўъмин ибн Халаф ибн Туфайл ат-Тамимий ал-Уммий, етук муҳаддислардан. Ҳижрий 259 (милодий 872) йилда туғилган. Расулуллоҳ (с.а.в.) саҳобаларидан Зайд ибн Ҳориснинг авлодларидан. Моваруннаҳр, Хуросон, Ироқ, Ҳижоз, Яман, Фаластин шайхларидан ҳадис ёзиб олиб, таниқли муҳаддис бўлиб етишган. Мингдан ортиқ ровий ундан ҳадис ривоят қилган. Ишончли, ҳалол, тақволи олим бўлган. Ҳижрий 346 (милодий 957) йилда вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР