loader

ТАНЗАНИЯ БИРЛАШГАН РЕСПУБЛИКАСИ

Майдони: 945 087 кв. км., аҳолиси: 36,2 миллион киши, пойтахти: Додома, тузуми: республика, давлат бошлиғи: президент, маъмурий тузилиши: 25 та вилоятга бўлинади, йирик шаҳарлари: Дор ус-салом, Мванза, Танга, Занзибар, пул бирлиги: танзания шиллинги. Милоднинг 8-асрида Занзибар ва Африқонинг шарқий соҳилларидаги бошқа ороллар қитъа билан савдо қилаётган араблар учун бир қўналға эди. Бу оролларни Занжи мамлакати деб аташарди. Вақт ўтиши билан Занзибар Яқин Шарқ ва Ҳинд ўлкаси билан савдо алоқаларини кучайтирган мустақил султонликка айланди. 16-17-асрларда у португаллар қўл остига ўтди, 18-асрда эса бу ерда Уммон султони ўз таъсирини ўрнатди. 1832 йилда Уммон султони Саъид Саййид ўз қароргоҳини Занзибарга кўчирди. 19-аср охирига келиб, Занзибар Буюк Британиянинг вассалига, ҳозирги Танзаниянинг қуруқлик қисми бўлмиш Танганиека Олмония мустамлакасига айланди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин Танганиека Буюк Британия бошқарувидаги БМТ ҳомийлиги ҳудудига айланди. 1961 йил дакабрида Танганиека, орадан икки йил ўтгач эса Занзибар мустақилликка эришишди. 1964 йил январида бўлган давлат тўнтаришида африқолик кўпчилик араб султонлари сулоласини тахтдан ағдарди. Уч ой ўтиб, Занзибар ва Танганиека Танзания Бирлашган Республикасини ташкил этишди, уларнинг ҳақиқий бирлашуви 1977 йилдагина амалга ошди. Аҳолининг ярмидан кўпроғи мусулмонлар, қолгани мажусийлар ва насронийлардир.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР