loader

ТАНЪИМ МАСЖИДИ

Бу масжиднинг асл номи «Масжиди уммул мўминин Оиша розийаллоҳу анҳо»дир. Бу Масжидул-ҳарамнинг шимолида, Маккадан Мадина томонга  7,5 км. узоқликда жойлашган. Ҳижрий тўққизинчи, «ҳажжатул вадоъ» йилида мўминлар онаси Оиша розийаллоҳу анҳо умрани ният қилиб эҳромга кирганлари учун бу маконга масжид қурилди ва Ҳазрати Оишанинг номлари билан аталди (Жобир розийаллоҳу анҳудан  ривоят қилинган). Оиша розийаллоҳу анҳо ҳайз кўриб Каъбани тавоф қилишдан бошқа барча ҳаж амалларини бажарганлар. Ҳайздан пок бўлгач, Каъбани зиёрат қилганлар. Тавоф қилиб бўлиб: «Эй Аллоҳнинг расули, сизлар ҳаж ва умра ибодатини бажарасизлару, мен ҳажнинг ўзини бажараман, холосми?» деганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдураҳмон ибн Абу Бакрга Оишани бирга олиб, Танъимга бориб, ҳаждан кейин зулҳижжа ойида бирга умра қилиб келишни буюрганлар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР