loader

ТАРОВЕҲ НАМОЗИ

Луғатда «ором олдириш, дам бериш» маъноларида келган «тарвеҳа» сўзининг кўплик шаклидир. Истилоҳда рамазон ойида хуфтон намозидан сўнг ва витр намози олдидан ўқиладиган намозга «таровеҳ» дейилади. Унинг ҳар тўрт ракатидан сўнг дам олингани учун шундай ном берилган. Таровеҳ намози йигирма ракат бўлиб, суннати муаккададир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳдан савоб умид қилиб рамазон намозини (таровеҳни) ўқиса, олдинги гуноҳлари кечирилади», деганлар (Имом Бухорий ва Муслим). Таровеҳ икки ракатдан ўқилади, ҳар тўрт ракатидан сўнг уч мартадан таровеҳ тасбеҳи айтилади: «Субҳана зил мулки вал-малакут. Субҳана зил-ъиззати вал ъазомати вал-қудрати вал кибрияи вал-жабарут. Субҳанал маликил-ҳаййиллази ла ямут. Суббуҳун қуддусур роббуна ва роббул малаикати варруҳ. Ла илаҳа иллаллоҳу настағфируллоҳ, насъалука жанната ва наъузу бика минан-нар».

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР