loader

ТАСАВВУФ

Луғатда маъноси кенг, машҳур тасаввуф шайхи Аҳмад Зарруқ «тасаввуф»нинг икки мингга яқин таърифини келтирган, уларнинг ҳаммасида Аллоҳ таолога содиқ таважжуҳ қилиш маъноси бор. Айтим манбаларда «соф, суффа, жун кийим» каби маънолар келтирилади. Тасаввуфнинг асоси нафс пок ва руҳ олий бўлиши учун содда ҳаёт ва фазилатлар билан зийнатланиб яшамоқдир. Тасаввуф + нафс тарбияси илми бўлиб, Аллоҳни билиш ва таниш (маърифатуллоҳ), Унинг розилигига мувофиқ холис бандалик қилишдир. Машҳур тасаввуф шайхи Насрободий тасаввуфга шундай таъриф беради: «Тасаввуфнинг асли Қуръони каримга амал қилиш ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини маҳкам тутмоқдир. Нафсоний орзуларни ва бидъатларни тарк этмоқдир. Муршид ва мураббий шахсларга ҳурмат бажо келтирмоқ, бу севги ва эҳтиромнинг маънавий юксакликдаги аҳамиятини фаҳмламоқ, одобсизлик қилиб, файз ва маънавий юксалишдан бебаҳра қолмасликка интилмоқдир». Мовароуннаҳр диёридан тасаввуфнинг улуғ шайхлари + нақшбандия тариқати асосчиси Баҳоуддин Нақшбанд, яссавия тариқати раҳнамоси Аҳмад Яссавий, кубровия тариқати асосчиси Нажмиддин Кубро, йирик тасаввуф шайхлари Хожа Абдухолиқ ўиждувоний, Муҳаммад Бобо Саммосий, Саййид Амир Кулол, Алоуддин Аттор, Яъқуб Чархий, Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор, Махдуми Аъзам ва бошқалар етишиб чиққан.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР