loader

ТАФСИР

Луғатда «изоҳлаш, равшанлаштириш, шарҳлаш, ҳар бир жумладан кўзланган муродни очиб бериш» маъноларида келади. Истилоҳда эса Қуръони карим оятлари маъноларини, нозил бўлиш сабабларини ойдинлатиш «тафсир» дейилади. Имом Мотуридий: «Тафсир Қуръондаги ҳар бир лафздан чиқарилган қатъий маънодир», дейди. Энг биринчи Қуръон муфассири (тафсир қилувчиси) Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг ўзлари бўлганлар. Саҳобийлардан эса тўрт халифа (Абу Бакр, Умар, Усмон, Али), Ибн Масъуд, Ибн Аббос, Убай ибн Каъб, Зайд ибн Собит, Абу Мусо ал-Ашъарий, Абдуллоҳ ибн Зубайр (розийаллоҳу анҳум) моҳир муфассир бўлишган. Мовароуннаҳр диёридан ҳам Замахшарий, Абу Лайс Самарқандий, Абул Баракот Насафий, Имом Мотуридий, Маҳмуд Тарозий каби муфассирлар етишиб чиққан. Қуръони карим тафсирлари йўналишларига қараб луғавий, ақлий, фиқҳий, тарихий, нақлий, мазҳабий, тасаввуфий каби бир неча турларга бўлинади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР