loader

«ТАФСИРИ ЖАЛОЛАЙН»

Луғатда «Икки Жалол тафсири» деган маънони билдиради. Ислом оламида мақбул ва машҳур бўлган бу Қуръон тафсири икки улуғ муфассир имом + Жалолиддин Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Маҳаллий ва Жалолиддин Абдураҳмон ибн Абу Бакр ас-Суютий қаламига мансубдир. Жалолиддин Маҳаллий Қуръони каримнинг Каҳф сурасидан Ан-нос сурасигача ҳамда Фотиҳа сурасини тафсир қилган. Қолган сураларнинг тафсирини тугата олмай оламдан ўтган. Орадан ярим аср ўтиб Жалолиддин Суютий Бақарадан Ал-Исро сурасигача тафсир қилиб, уни ниҳоясига етказган. Суютийнинг маҳорати туфайли икки Жалолнинг турли даврда ёзган тафсири ҳамма кўринишда бир хил бўлиб, битта олим ёзганга ўхшайди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР