loader

ТАЪВИЛ

Луғатда «изоҳлаш ёки бошқа маъносига қайтариш» маъносида келади. Истилоҳда олимнинг Қуръони каримдаги айрим оятларни ўз билими даражасида изоҳлаб тушунтириши «таъвил» дейилади. Қуръони каримда «таъвил» сўзи «тафсир ва таъйин, офият ва оқибат, башоратнинг амалга ошиши, туш маъноси, амалга оширилган иш сабаби» каби бир неча маъноларда ҳам келган. Қуръони каримдаги «муташобиҳ», «муқаттоат» оятларининг маъносини Аллоҳ таолодан ўзга ҳеч ким аниқ билмайди. Аммо шунга қарамай, айрим ҳидоятдан оғганлар фитна қўзғаш учун ҳавойи нафсларига мослаб уларни таъвил этишга уринишган. Кейинги пайтларда «таъвил» сўзи умуман оятларни тафсирлаш, изоҳлаш, шарҳлаш каби маъноларда ҳам ишлатилмоқда.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР