loader

ТАҲОВИЙ, АБУ ЖАЪФАР

Абу Жаъфар Аҳмад ибн Муҳаммад Салама ибн Салама ал-Аздий ал-Мисрий ат-Таҳовий ал-Ҳанафий, ҳанафия мазҳабининг энг машҳур фақиҳларидан, атоқли муҳаддис. Ҳижрий 238 (милодий 858) йилда Мисрнинг Таҳо қишлоғида туғилган. Ал-Музаний, Абу Имрон ал-Ҳанафийлардан таълим олган. Ҳанафий мазҳабини кенг ёйишда алоҳида хизматлари бор. Бироқ кўп ҳолларда бошқа олимлар рад этган заиф ҳадисларга суянгани учун замондошлари танқидига учраган. Кўплаб асарлари бор, улардан «Шарҳи маъонил-осор», «Аҳкомул-Қуръон», «Мухтасар», «Аш-шурут», «Тарих», «Ихтилофул-уламо», Ал-Фароиз ат-Таҳовия» кабилар машҳур. Айниқса унинг «Ақидатут-Таҳовия» асари ақида китоблари ичида юртимизда кенг тарқалган. Ҳижрий 321 (милодий 933) йилда Қоҳирада вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР