loader

ТЕМУРИЙЛАР

1370-1506 йилларда ҳукмронлик қилган йирик ва қудратли  сулоланинг номи. Амир Темур ибн Тароғай Баҳодир асос солган. Пойтахти Самарққанд ва Ҳирот бўлган. Чиғатой улусида кучайиб кетган ўзаро урушлар натижасида (ўн тўртинчи асрнинг 40-йиллари) Темур ҳокимият тепасига келган. Дастлаб Мовароуннаҳр ва Хоразмда вужудга келган темурийлар давлати 1380-1507 йиллардаги урушлар натижасида Эрон, Ироқ, Озарбойжон, Ҳиндистоннинг шимолий қисмигача ёйилди. Темурий ҳукмдорлар қуйидагилар: Амир Темур ибн Тароғай Баҳодир, Халил Султон ибн Мироншоҳ, Шоҳруҳ ибн Амир Темур, Улуғбек ибн Шоҳруҳ, Абдуллатиф ибн Улуғбек, Абулқосим Бобир, Абдуллоҳ мирзо ибн Иброҳим Султон, Султон Маҳмуд ибн Абулқосим Бобир, Абу Саид ибн Султон Муҳаммад, Султон Аҳмад ибн Абу Саид, Султон Али ибн Султон Маҳмуд, Ҳусайн Бойқаро, Заҳириддин Муҳаммад Бобирлар. Темурийлар давлатни майда улусларга бўлган ҳолда идора қилишган. Темурийлар давлати кучли турк (ўзбек) давлати бўлиб, улар даврида илм-фан, ҳунармандчилик беқиёс ривожланган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР