loader

ТЕРМИЗИЙ, АБУ БАКР ВАРРОҚ

Шайх Абу Бакр Муҳаммад ибн Умар ал-Варроқ ат-Термизий, замонасининг йирик фақиҳларидан. Балхдаги Аёз мавзеида туғилган. Буюк олимлардан таълим олган. Хизр алайҳиссалом билан суҳбатлашган, деган ривоятлар бор. Олимлар ўртасида «Мудаббири авлиё» (Авлиёлар тарбиячиси) деган унвон олган. Ислом фиқҳи ва тасаввуфга доир ўнта асари бор. Булардан «Китаб ул-ихлос», «Китаб ул-ажаб», «Китаби ҳадиқат ул-батин» кабилар машҳур. Ҳижрий 280 (милодий 907) йилда вафот этган, қабри Термизда.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР