loader

ТИБ

Луғатда «ислоҳ, моҳирлик, ҳозиқлик, одат, сеҳр» маъноларини англатади. Истилоҳда нарсалар хоссасини жуда яхши билиш ва уларга жуда моҳир бўлиш «тиб» деб аталган. Замонамизда инсон саломатлигини сақлаш, хасталарни даволаш билан боғлиқ илмни «тиб» (табобат) дейишга ўрганилган. Ислом ҳаётнинг бошқа соҳалари каби тибга ҳам алоҳида эътибор берган, Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда касалларни даволаш, саломатлик ҳақида қайғуриш ҳақида кўрсатмалар бор. Олимлар турли ҳадис китобларига алоҳида «тиб боблари» киритиш билан кифояланмай, «Ат-тиббу ан-набавийя» номли китобларни таълиф қилишган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР