loader

ТОБЕЪИНЛАР

Луғатда «итоат, бўйсуниш»ни билдиради. Истилоҳда Пайғамбар алайҳиссаломнинг саҳобаларини кўрган ва Исломда вафот этган мусулмон киши «тобеъин» ёки «тобеъий» дейилади. Тобеъинларни кўрганлар эса «табаъ тобеъинлар», дейилади. Улар уч табақага: кубро, вусто, суғрога бўлинган. Кибор тобеъинлардан етти киши «Етти фақиҳ олим» деб ном олишган. Уларнинг ҳаммаси Мадина аҳлидан бўлишган. Булар – Саид ибн Мусаййаб (энг афзал тобеъин), Қосим ибн Муҳаммад, Урва ибн Зубайр, Хоража ибн Зайд, Абу Салама ибн Абдураҳмон, Убайдуллоҳ ибн Атаба, Сулаймон ибн Ясор. Куфа аҳллари Увайс Қаранийни, Басра аҳли Ҳасан ал-Басрийни энг афзал тобеъин, деб аташган. Алқама ибн Қайс, Муҳаммад ибн Сирин, Мужоҳид, Икрима, Қатода, Аш-Шаъбий, Аз-Зуҳрий, Умар ибн Абдулазиз, Ато, Иброҳим ан-Нахаъийлар машҳур тобеъинлардан саналади. Хафса бинти Сирин, Амра бинти Абдураҳмон, Умму Дардо энг афзал тобеъин аёллардир.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР